САВОЛЛАР
Кўп сўраладиган саволлар
Жавоб топилмадими? Чатбот ёки Алоқа бўлими орқали сўранг.
Илова бепулми?
Ҳа — 3 босқич, 63 дарс бепул. Pro тариф AI устоз текшируви ва тўлиқ талаффуз текширувини қўшади.
Қайси қурилмаларда ишлайди?
Android ва iOS иловалари ҳамда браузердаги версия (app.ravzatalim.uz) мавжуд.
Интернет бўлмаса ишлайдими?
Ҳа, ўтилган дарслар ва аудио телефонда сақланади — офлайн давом этасиз.
Телефон ва компютерда прогресс бир хилми?
Ҳа, битта аккаунт билан кирсангиз прогресс ҳамма жойда синхрон бўлади.
Қайси тилларда?
Изоҳлар ўзбек (лотин ва кирилл), рус ва инглиз тилларида.
Араб тилини умуман билмайман, бошлай оламанми?
Ҳа, курс алифбодан бошланади. Даража тести қаердан бошлашни айтади.
Кунига қанча вақт керак?
Тахминан 10 дақиқа етарли: ҳар дарс 8–10 дақиқа.
Фарзандим учун мосми?
Ҳа, курс оддий тилда ёзилган. Оила тарифи тез орада ота-она назоратини қўшади.
Pro тарифни бепул олиш мумкинми?
Ҳа: Шажара орқали 5 та фаол шогирд таклиф қилинг.
Қандай тўланади?
Тўлов ҳозирча фақат илова ичида: Payme ва Click.
Рўйхатдан ўтмасдан бошласам бўладими?
Ҳа, дастлабки 3 дарс рўйхатсиз очиқ. Кейин телефон, Google ёки Apple билан кирасиз.
Уйга вазифани қандай топшираман?
Дафтар расмини юкланг — @Rtalim_bot эслатади, AI устоз текширади.
Бугун биринчи ҳарфни ўрганинг
Бепул. Рўйхатсиз 3 дарс. Телефон ва браузерда бир хил прогресс.